Архив за месяц: Январь 2012
ИИВ: «Северэлектро» чироқни пора эвазига улаган
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги «Северэлектро» ходимларини Бишкек аҳолисидан электр энергиясини қайта улаш учун пора олганликда айблади.
«Мегаком»да тинтув: уяли алоқа ширкати раҳбарияти «коррупцион тизимларда» шубҳаланмоқда
Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) «Мегаком» уяли алоқа оператори фаолиятида «коррупцион схемалар» фош қилинганини эълон қилди. Ширкат раҳбарияти 140 миллон сомдан ортиқ пулни ўзлаштирганликда айбланмоқда.
Матбуот эркинлиги индексида Қирғизистон Ўрта Осиёда энг озод
«Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти Индексида Қирғизистон бирданига 50 ўринга кўтарилди. Мамлакат эндиликда 179 давлат орасида 108чи ўринда. Пост-cовет миқёсида Қирғизистонданда «озодроқ» давлатлар фақатгина Балтия, Молдавия ва Армения.
Ҳамдўстлик кубоги: Қирғизистон сўнги турнинг барча учрашувларида ғалаба қозонди
Қирғизистон ёшлар терма жамоаси Ҳамдўстлик Кубоги мусобақасининг тасалли раундининг қатор уч ўйинида ғалаба қозониб турнирда 9чи ўринни қўлга киритди. Сўнгги ўйинда қирғизистонликлар Эстонияни 0:2 ҳисобида ер тишлатди.
Атай Омурзаков Чехия премиясидан Қирғизистонда ҳам солиқ тўлашни “нотўғри” деб ҳисоблайди.
Қирғизистонлик раққос Атай Омурзаков иқтисодиёт вазирлигининг Қирғизистонда ҳам Чехиядаги танловда қўлга киритган 100 минг евро ютуғидан солиқ тўлаш керак, деган талабидан норози. Ўз навбатида вазир талабни овоза қилиб, келаси куни ўз фикрини ўзгартирди.



