Архив рубрики: Жамият
Ўшдаги Ўзбеклар миллий-маданий маркази чала қурилган бинодан маҳрум бўлди
Ўш шаҳар мэрияси Ўзбек миллий-маданий марказининг ер участкаси ва қуриб битказилмаган биносини «судлашиб» қўлга киритди. Марказ вакиллари суд қарорини юқори инстанция маҳкамасига шикоят қилмоқчи.
Ҳуқуқ ҳимоячилари депутатлар қанча маош олишини билолмадилар
Депутатлар маоши «хизмат маълумоти» ҳисобланади ва у ошкор қилинмайди, деб ҳисоблайди Қирғизистон парламенти аппарати. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса халқ ўз солиқлари авазига яшаётганлар маошини билишга ҳақли эканини иддао қилмоқдалар.
МХДҚ Ташиевнинг «миллатчилик» руҳидаги чиқишлари экспертизасини овоза қилишдан бош тортяпти
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мухолафат партия «Ата-Журт» лидери Қамчибек Ташиевнинг Бош вазир «тоза қонли қирғиз» бўлиши керак, деб айтган сўзлари устидан экспертиза ўтказди. Матбуот хизмати текширув натижалари Бош прокуратурага топширилганини ва улар суд маҳкамасидан сўнг ошкор қилинишини хабар қилди.
Қирғизистонлик «твиттерчилар»га спам ҳужум қилди
«Твиттер» микроблог платиформаси фойдаланувчилари шахсий хатларда спам келаётганидан нолшимоқдалар. Таҳминларга кўра, эккаунтдан спам тарқатиш «Someone is posting bad things about you» («Кимдир сиз ҳақингизда ёмон нарсаларни ёзяпти» ) хати очилгандан кейин бошланмоқда.
Қирғизистонлик ўқувчи Самарадаги олимпиадада учинчи ўринни эгаллади
Норин шаҳридаги тўққизинчи синф ўқувчиси Калима Тиленбаева Самарада бўлиб ўтган “ИнтеллеТ” номли олимпиаданинг ягона қирғизистонлик совриндорига айланди. Мусобақада 10 давлатдан йиғилган мактаб ўқувчилари беллашди.



