Архив метки: Ош
Қирғиз йигити ва ўзбек қизи муҳаббати ҳақидаги кино ёш режиссёрлар фестивалида намойиш этилди
7 июл куни киночилар уйида Қирғизистон киноматографлари уюшмаси ва «Айтиш фильм» студияси томонидан уюштирилган кинофестивалда ёш режиссёрлар қисқа метражли филмлари намойиши бўлиб ўтди. Янги филмлар орасидан ёш режиссер Асел Станованинг «Жилдизим» қисқа меражли филми ҳам ўрин олиб, филмда икки ёш … Читать далее
Россия фуқоросининг онаси ўғлини Ўш милицияси қийноққа солаётганини айтмоқда
Роҳила Бузурукованинг айтишича, 22 июн куни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳодимлари унинг ўғли Муҳаммадни қўлга олишган ва Қирғизистон фуқоросини ўлдирганликни тан олишга мажбурлашган. ИИБ бошчиси Марат Орозбаев Бузурукова сўзларини инкор этиб, унинг ўғли қонун доирасида қўлга олинганини айтмоқда.
Ўшда гўшт ярим йил ичида 30 сомга қимматлади
Антимонополия қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, гўштга бўлган нарҳнинг ошишига бозорда қора молнинг камайиши сабаб бўлмоқда. Иқтисодчилар эса нарҳнинг қимматлаши гўштнинг бошқа давлатларга экспорт қилиниши, ҳамда дунё бўйлаб озиқ овқатга бўлган нарҳнинг ошиши билан изоҳламоқдалар.
Ўшда йўл кира бир сомга қимматлайди
Ўш шаҳар кенгаши ёқилғига бўлган нарҳнинг ошгани туфайли 22 июндан бошлаб барча жамоат транспортларига бўлган йўл ҳаққини оширишга қарор қилди. Ҳайдовчиларнинг ўзлари бунга ҳожат йўқлигини айтмоқдалар.
Ўш вилоятида Ўзбекистон билан бўлган товаралмашув 20 фоизга камайди
Вилоят губернатори муовини сўзларига кўра, Ўзбекистондан сабзавотлар келиши камайгани боис озиқ овқат маҳсулотларига бўлган нарҳ кўтарилаётир. Иқтисодчилар фикрича, қирғиз-ўзбек чегарасининг ёпиқлиги минтақада эркин иқтисод зонани тузишга ҳалал бермоқда.



